Файзиева Хилола Хайрулла қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар
- Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
- «Жинсий аъзо яра касалликлари клиник-диагностик хусусиятлари, даво муолажаларини такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
- Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
- B2022.1.PhD/Tib2457.
- Илмий раҳбар
- Мирсаидова Муниса Абдушукуровна, тиббиёт фанлари доктори.
- Диссертация бажарилган муассаса номи
- Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
- ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами
- Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.26.01
- Расмий оппонентлар
- Азизов Баходир Садикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Етакчи ташкилот
- Андижон давлат тиббиёт институти.
Тадқиқотнинг мақсади
жинсий аъзолар ярали касалликларида ташхис қўйиш мақсадида ҳамроҳ микрофлора ва иммуногистокимёвий механизмлар ролини ўрганиш, даволаш усулини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
илк бор қиёсий жиҳатдан жинсий аъзоларнинг ярали касалликлари бўлган беморларда клиник кечиш хусусиятларини ўзига хос аломатларини борлиги исботланган;
илк бор жинсий аъзоларнинг ярали касалликлари юзага келганда реал вақт режимидаги ПЗР диагностикаси (Фемофлор, Андрофлор) ёрдамида ҳамроҳ микрофлоранинг этиологик роли исботланган;
касаллик ташхисига кўра жинсий аъзоларнинг ярали касалликларида патологик жараённинг морфологик кўринишидаги фарқланиш аниқланган;
илк бор жинсий аъзоларнинг ярали касалликлари бўлган беморларда шикастланган ўчоқлар биоптатларида иммуногистокимёвий кўрсаткичларининг: CD4, CD8, CD20 ва CD30 роли асослаб берилган;
илк бор анъанавий терапия билан биргаликда ҳужайра ўсишини рағбатлантирадиган, тўқималарнинг тикланишини тезлаштирадиган ва шикастланган ўчоқларнинг битишига ёрдам берадиган РRР-терапияни ва маҳаллий «Фатидерм» эритмасини жинсий аъзоларнинг ярали касалликларини комплекс даволашда самарадорлиги исботланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Жинсий аъзо яра касалликларининг клиник-диагностик хусусиятлари, даво муолажаларини такомиллаштириш натижалари асосида “Беҳчет касаллигини даволашнинг замонавий ёндашувлари” номли услубий тавсия тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 02/10-1сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор қиёсий жиҳатдан жинсий аъзоларнинг ярали касалликлари бўлган беморларда клиник кечиш хусусиятларини ўзига хос аломатларини борлиги исботланган. Касалликнинг этиологик структураси аниқланди: 30,9% — Беҳчет касаллиги, 11,4% — генитал герпес, 43,0% — токсикодермия, 16,0% — пиодермия. Беморларнинг 77,0%ида касаллик давомийлиги 1 йилгача эканлиги исботланди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан, буйруқ №12, ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан амалиётга татбиқ этилган, буйруқ №7; ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник кечиш хусусиятлари илмий жиҳатдан исботланиши патологиянинг клиник структурасини эрта ва аниқ фарқлаш шифокорларга хато диагнозларнинг олдини олиш ва беморни тўғри йўналиш бўйича даволаш имконини берди. иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Клиник шаклларни эрта дифференциация қилиш ҳисобига ортиқча стационар кунлари ва қимматбаҳо текширувлар камайтирилди.Бир бемор ҳисобига ўртача 180 000 сўм бюджет ва шахсий маблағлар тежалди. Хулоса: қиёсий жиҳатдан жинсий аъзоларнинг ярали касалликлари бўлган беморларда клиник кечиш хусусиятларининг исботланиши, тўғри ва эрта диагностика қилишга асосаланган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор жинсий аъзоларнинг ярали касалликлари юзага келганда реал вақт режимидаги ПЗР диагностикаси (Фемофлор, Андрофлор) ёрдамида ҳамроҳ микрофлоранинг этиологик роли исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан,буйруқ №12, ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан амалиётга татбиқ этилган, буйруқ №7; ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реал вақт режимидаги ПЗР диагностикаси (Фемофлор, Андрофлор) ёрдамида ҳамроҳ микрофлоранинг этиологик роли исботланиши дерматолог мутахассисларга касалликнинг эрта ташхисида махсус реал вақт режимидаги ПЗР диагностикаси (Фемофлор, Андрофлор) мезонлардан самарали фойдаланиш, шунингдек ярали касалликлар билан оғриган беморларга патогенетик жиҳатдан асосланган самарали даволаш усулини белгилаш имконини беради. иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Реал вақт режимидаги ПЗР диагностикаси (Фемофлор, Андрофлор) ёрдамида ҳамроҳ микрофлоранинг этиологик роли исботланиши юқори аниқликдаги молекуляр текширувлар мақсадли терапияни бошлашга, яллиғланиш ва оғриқ синдромларини қисқа муддатда бартараф этишга ёрдам берди. Жумладан, оғриқ ва ачишиш ҳисси комплекс гуруҳда сезиларли даражада эрта тўхтади (масалан, Беҳчет касаллигида 4,4 кунда, токсикодермияда 2,6 кунда).. Хулоса: Реал вақт режимидаги ПЗР диагностикаси (Фемофлор, Андрофлор) ёрдамида ҳамроҳ микрофлоранинг этиологик роли исботланиши беморнинг дори-дармон ва текширув харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 210 000 сўм маблағ тежалишига асосланган;
учинчи илмий янгилик: касаллик ташхисига кўра жинсий аъзоларнинг ярали касалликларида патологик жараённинг морфологик кўринишидаги фарқланиш аниқланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан,буйруқ №12, ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан амалиётга татбиқ этилган, буйруқ №7 жорий этилди; ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жинсий аъзоларнинг турли ярали касалликларида (Беҳчет касаллиги, пиодермия, генитал герпес ва токсикодермия) патологик жараённинг гистологик ва морфологик манзараси илмий жиҳатдан чуқур ўрганилиб, ҳар бир нозологик шаклга хос тўқимавий ўзгаришлар аниқ ва тизимли тарзда исботланди. Морфологик мезонларнинг аниқланиши шифокор-дерматовенерологларга касалликнинг хусусиятини ҳужайра ва тўқима даражасида эрта ҳамда ишончли дифференциация қилиш имконини берди. Бу эса нотўғри ташхис қўйиш хавфини кескин камайтириб, беморларни ўз вақтида тор доирадаги махсус мутахассисларга йўналтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: морфологик текширув натижаларининг диагноз қўйишдаги илмий асосланганлиги ортиқча ва такрорий инвазив лаборатория текширувларини камайтирилишига асосланган.
Мураккаб дифференциал диагностика жараёни мақбуллаштирилиши ҳисобига ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 160 000 сўм миқдоридаги бюджет ва беморнинг шахсий маблағлари тежалишига эришилди;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор жинсий аъзоларнинг ярали касалликлари бўлган беморларда шикастланган ўчоқлар биоптатларида иммуногистокимёвий кўрсаткичларининг: CD4, CD8, CD20 ва CD30 роли асослаб берилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан,буйруқ №12, ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан амалиётга татбиқ этилган, буйруқ №7; ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: патологик жараённинг морфологик манзараси ҳамда CD4, CD8, CD20 ва CD30 иммуногистокимёвий кўрсаткичларининг ролини ўрганиш дерматологик амалиётда қўллаш учун мақбул ҳисобланади. Иммунологик ва морфологик маркерларни чуқур баҳолаш касалликнинг оғирлик даражасини башорат қилиш ва патогенетик ёндашувни белгилаб берди; иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: патологик жараённинг морфологик манзараси ҳамда CD4, CD8, CD20 ва CD30 иммуногистокимёвий кўрсаткичларининг ролини ўрганиш беморларни даволаш тактикасини тўғри танлаш орқали касалликнинг авж олиши ва рецидивлар камайтирилди. Хулоса: Қайта стационар ётиш харажатларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 150 000 сўм иқтисод қилинди;
бешинчи илмий янгилик: илк бор анъанавий терапия билан биргаликда ҳужайра ўсишини рағбатлантирадиган, тўқималарнинг тикланишини тезлаштирадиган ва шикастланган ўчоқларнинг битишига ёрдам берадиган РRР-терапияни ва маҳаллий «Фатидерм» эритмасини жинсий аъзоларнинг ярали касалликларини комплекс даволашда самарадорлиги исботланган. Анъанавий терапия билан биргаликда РRР-терапия ва «Fatiderm» эритмасини қўллашга асосланган комплекс даволаш самарадорлиги, 58 нафар асосий гуруҳдаги беморда стандарт терапия фондида РRР-терапия (бир процедура — 530 000 сўм) ва маҳаллий «Fatiderm» эритмаси қўлланилиб, юқори клиник самарадорлик исботланди. Клиник соғайиш Беҳчет касаллигида 61,1%, пиодермияда 55,6%, генитал герпесда 66,7% ва токсикодермияда 64,0% ни ташкил этди; Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан,буйруқ №12, ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон худудий филиалида 2022 йил 10 мартдан амалиётга татбиқ этилган, буйруқ №7; ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, анъанавий терапия билан биргаликда РRР-терапия ва «Fatiderm» эритмасини қўллашга асосланган комплекс даволаш янги усули дерматологик амалиётда қўллаш учун мақбул ҳисобланади. Ушбу усул орқали беморларда оғриқ, ачишиш ва яллиғланиш белгиларининг камайиши анъанавий гуруҳга қараганда анча эрта содир бўлиши исботланди. PRP ва «Fatiderm» қўлланилиши ножўя таъсирларнинг олдини олди ва барқарор эстетик натижа берди; иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анъанавий терапия билан биргаликда РRР-терапия ва «Fatiderm» эритмасини қўллашга асосланган комплекс даволаш усули даво муддатларининг қисқариши ва шифохонада ётиш кунларининг камайиши ҳисобига беморларнинг даволаниш учун қилган умумий харажатлари сезиларли даражада камайган; хулоса: жинсий аъзолар ярали касалликлари ташхиси қўйилган беморлар анъанавий терапия билан биргаликда РRР-терапия ва «Fatiderm» эритмасини қўллаш самарадорлигига асосланган.
Manba: oak.uz — eʼlon №1001827. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.