Халмухамедов Жавохир Азизовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар
- Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
- «Диализдаги беморларда сурункали оғриқ синдромини дори билан даволаш» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
- Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам
- B2021.2.PhD/Tib1886.
- Илмий раҳбар
- Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
- Диссертация бажарилган муассаса номи
- Тошкент давлат тиббиёт университети.
- ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами
- Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
- Расмий оппонентлар
- Каримов Маъриф Шокирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажанова Шахло Журахановна, тиббиёт фанлари доктори.
- Етакчи ташкилот
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Узлуксиз тиббий таълим миллий институти.
- Диссертациянинг йўналиши
- амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади
ибупрофен, парацетамол, дулоксетин ва прегабалин ёрдамида дастурлаштирилган гемодиализда бўлган беморларда сурункали оғриқ синдроми дори терапиясининг қиёсий самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини стандарт терапия билан таққослаш ва шахсийлаштирилган оғриқ қолдирувчи воситани танлаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
илк бор Ўзбекистонда гемодиализ олаётган беморлар иштирокида проспектив, рандомизацияланган, очиқ ва якуний натижаларни кўр-кўрона баҳолашга асосланган (PROBE) тўртта фармакологик гуруҳга мансуб оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги учта вақт нуқтасида бешта стандартлаштирилган баҳолаш шкаласи ёрдамида қиёсий аниқланган;
гемодиализ олаётган беморларда сурункали оғриқ синдромининг нейропатик компоненти мавжудлиги (DN4 ≥4 балл) прегабалин ва дулоксетин билан даволаш самарадорлигининг мустақил прогностик омили эканлиги аниқланиб, нейропатик оғриқ белгилари билан нейромодуляторларга терапевтик жавоб ўртасидаги статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлик (ANCOVA: F=12,28; p=0,0005) исботланган;
гемодиализ олаётган беморларда DN4 ва BDI-II шкалалари асосида оғриқнинг нейропатик компоненти ҳамда депрессив симптомларни баҳолашга йўналтирилган индивидуаллаштирилган фармакотерапия алгоритмининг оғриқ клиник фенотипига мувофиқ дори воситаларини мақсадли танлаш ва даволаш самарадорлигини оширишдаги аҳамияти асосланган;
илк бор гемодиализ олаётган сурункали оғриқ синдромли беморларда дулоксетиннинг аналгетик ва антидепрессив таъсирлари ҳамда ножўя таъсирлар хусусиятлари баҳоланиб, оғриқ интенсивлиги ва депрессив симптомларни камайтиришдаги клиник самарадорлиги ва терапевтик имкониятлари асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Диализдаги беморларда сурункали оғриқ синдромини дори билан даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда гемодиализ олаётган беморлар иштирокида проспектив, рандомизацияланган, очиқ ва якуний натижаларни кўр-кўрона баҳолашга асосланган (PROBE) тўртта фармакологик гуруҳга мансуб оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги учта вақт нуқтасида бешта стандартлаштирилган баҳолаш шкаласи ёрдамида қиёсий аниқланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 102-сонли буйруғи ҳамда Академик Ё.Ҳ. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 215-сонли буйруғи билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 4 ноябрдаги Х397-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: оғриқ интенсивлигини камайтириш, нейропатик симптомларни назорат қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлик: ноопиоид препаратлардан оқилона фойдаланиш ножўя реакциялар сонини камайтириб, қўшимча даволаш ва мониторинг харажатларини қисқартиришга хизмат қилди. Хулоса: дулоксетин ва прегабалин сурункали оғриқ синдромини назорат қилишда парацетамол ва ибупрофенга нисбатан юқори клиник самарадорлик ва хавфсизликка эга эканлиги аниқланди.
иккинчи илмий янгилик: гемодиализ олаётган беморларда сурункали оғриқ синдромининг нейропатик компоненти мавжудлиги (DN4 ≥4 балл) прегабалин ва дулоксетин билан даволаш самарадорлигининг мустақил прогностик омили эканлиги аниқланиб, нейропатик оғриқ белгилари билан нейромодуляторларга терапевтик жавоб ўртасидаги статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлик (ANCOVA: F=12,28; p=0,0005) исботланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 102-сонли буйруғи ҳамда Академик Ё.Ҳ. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 215-сонли буйруғи билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 4 ноябрдаги Х397-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сурункали оғриқ синдромининг нейропатик таркибий қисимини ўз вақтида аниқлаш имконияти яратилиб, беморларга индивидуал даволаш ёндашувини танлаш самарадорлиги оширилди. Иқтисодий самарадорлик: оғриқ турини тўғри аниқлаш натижасида самарасиз фармакотерапия камайтирилди, дори воситаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда даволаш харажатларини қисқартиришга эришилди. Хулоса: DN4 шкаласи ёрдамида беморларни стратификация қилиш сурункали оғриқ синдромини баҳолаш ва индивидуал даволаш тактикасини танлашда юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги исботланди.
учинчи илмий янгилик: гемодиализ олаётган беморларда DN4 ва BDI-II шкалалари асосида оғриқнинг нейропатик компоненти ҳамда депрессив симптомларни баҳолашга йўналтирилган индивидуаллаштирилган фармакотерапия алгоритмининг оғриқ клиник фенотипига мувофиқ дори воситаларини мақсадли танлаш ва даволаш самарадорлигини оширишдаги аҳамияти асосланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 102-сонли буйруғи ҳамда Академик Ё.Ҳ. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 215-сонли буйруғи билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 4 ноябрдаги Х397-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сурункали оғриқ синдромини эрта аниқлаш, баҳолаш ва даволашнинг ягона алгоритмини амалиётга жорий этиш орқали тиббий ёрдам сифати яхшиланди ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати оширилди. Иқтисодий самарадорлик: даволаш тактикасини стандартлаштириш натижасида ноўрин фармакотерапия, шошилинч мурожаатлар ва такрорий шифохонага ётқизишлар сони камайтирилди, соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилди. Хулоса: ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш алгоритмини амалиётга жорий этиш сурункали оғриқ синдромини самарали назорат қилиш, фармакотерапияни индивидуаллаштириш ва гемодиализда бўлган беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор гемодиализ олаётган сурункали оғриқ синдромли беморларда дулоксетиннинг аналгетик ва антидепрессив таъсирлари ҳамда ножўя таъсирлар хусусиятлари баҳоланиб, оғриқ интенсивлиги ва депрессив симптомларни камайтиришдаги клиник самарадорлиги ва терапевтик имкониятлари асосланганлиги Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 102-сонли буйруғи ҳамда Академик Ё.Ҳ. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 27 сентябрдаги 215-сонли буйруғи билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгаши 2026-йил 4 ноябрдаги Х397-сонли ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: диализ беморларида оғриқ синдроми ва коморбид депрессияни битта дори воситаси билан бир вақтда назорат қилиш имконияти яратилиб, беморларнинг даволанишга мойиллиги ва ҳаёт сифати оширилди. Иқтисодий самарадорлик: оғриқ қолдирувчи ва антидепрессант дорилар комбинацияси ўрнига икки томонлама таъсирга эга битта препаратни қўллаш дори юкламасини ва фармакотерапия харажатларини камайтирди. Хулоса: дулоксетин сурункали оғриқ синдроми ва коморбид депрессияси бўлган диализ беморларида оғриқ қолдирувчи ва антидепрессант таъсир кўрсатиши аниқланди.
Manba: oak.uz — eʼlon №1001828. Eʼlon OAK rasmiy saytidan avtomatik olingan; himoya sanasi va joyi boʻyicha aniq maʼlumot uchun manbaga murojaat qiling.