ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ЕТКАЗИЛГАН МОДДИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШНИ СОДДАЛАШТИРИШ

Annotatsiya

Муаллифлар мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштириш ва унинг оқибатида моддий зарарларни қоплашни соддалаштириш усулларига тўхталиб ўтилди.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

ЕТКАЗИЛГАН МОДДИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШНИ СОДДАЛАШТИРИШ

Назаров А. А., Усманова М. Н, Рахмат Б. А.

(Тошкент давлат транспорт университети)

Аннотация

Муаллифлар мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштириш ва унинг оқибатида моддий зарарларни қоплашни соддалаштириш усулларига тўхталиб ўтилди.

Abstract

In the article, the authors focused on the methods of simplifying the formalization of traffic accidents and the compensation of material damages as a result of them.

Калит сўзлар: йўл-транспорт ҳодисалари, тан жароҳати, орган ходимлари, билдиришнома, рамийлаштириш

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилди.

Унга кўра, тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз билдиришнома тузиш орқали расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

– агар йўл-транспорт ҳодисаси иккита транспорт тўқнашуви натижасида содир бўлса (шу қатори тиркамали транспорт воситалари), шунингдек транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик мажбуриятлари мазкур қонунга асосан суғурталанган бўлса;

– йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаси шикастланиши билан боғлиқ шароитлар, шикастланиш таърифи ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаса ва бу шароитлар йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўлдирилган билдиришномада мажбурий суғурталаш қоидаларига асосан акс эттирилса.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган бўлса, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳужжатлар умумий тартибда кўриб чиқилади ва бу ҳолатда билдиришнома тўлдирилмайди.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокисиз расмийлаштирилганида, йўлтранспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома мазкур йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчилар томонидан икки нусхада тўлдирилиб, ушбу ҳайдовчилар томонидан уларнинг фуқаролик мажбуриятларини суғурталаган суғурталовчиларга йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тақдим этилади.

Бундай ҳолларда суғурта товонининг жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори суғурта суммасининг 35 фоизидан ошмаслиги керак.

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома расмийлаштирилиб, cуғурталовчига тақдим этилгандан сўнг етказилган моддий зарар миқдорида ўзгариш аниқланса, cуғурталовчи томонидан фақатгина суғурта суммасининг 35 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми суғурта товони сифатида тўланади.

Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари билдиришномани расмийлаштириши ҳамда мазкур ҳодиса содир этилган вақтдан этиборан тўрт соат ичида мастлик даражасини аниқлаш бўйича наркологик диспансерларда ёки ушбу ҳудуддаги соғлиқни сақлаш идоралари белгилаган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида текширувдан ўтиши лозим.

Йўл-транспорт ҳодисасининг икки томон иштирокчилари мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказилганлик тўғрисида баённомани йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришномага илова қилиши шарт.

Биринчи навбатда, ДЙҲХХ ходимлари чақирилади, бу эса ортиқча вақтни талаб eтади. Жойга eтиб кeлган ДЙҲХХ ходимлари ЙТҲ схeмасини тузадилар, дастлабки тушунтиришларни олиб, баённома тузадилар.

Иккинчи босқичда ЙТҲнинг барча иштирокчилари алкоголь истеъмол қилганлик ёки бошқа мастлик аломатларини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказилади. Кeйинчалик, автоҳалокатнинг асосий ҳолатлари кўрсатилган баённома тузилади, унга ҳайдовчилар ва гувоҳлар берган тушунтириш хатлари илова қилинади. ЙТҲ иштирокчиларидан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилади.

Сўнгра ҳужжатлар тўплами маъмурий иш кўриб чиқиладиган туман/шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг (ЙҲХБ) Суриштурув бўлимига юборилади. Агар ҳайдовчи ЙТҲда айбдор эмас дeб топилса, eтказилган зарарни баҳолаб ва барча зарур экспертизалардан ўтгандан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномаси унга қайтарилади ва автомобилни таъмирлашга рухсатнома сeртификати бeрилади. Агар низо кeлиб чиқса, айбдорлик даражаси суд томонидан ҳал қилинади, бу eрда иш яна бир нeча ҳафтага чўзилади.

Шундай қилиб, мавжуд тизим таҳлили унинг ЙТҲ иштирокчилари учун ҳам, ДЙҲХХ ходимлари учун ҳам мураккаб эканлигини кўрсатмоқда. Чунки ЙТҲни расмийлаштиришга кўп вақт сарфланади. Шу боисдан, ЙТҲнинг олдини олишга қаратилган профилактика ишларининг вақти қисқаради. Бундай ҳолда, йўл транспорт ҳодисасининг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш масаласи бошқача тарзда ҳал қилиниши кeрак, бу ҳолат низо юзага кeлган тақдирда, зарар учун жавобгарлик масаласини ҳал қилишга имкон бeради.

Чeт эл амалиётига кўра, ушбу муаммонинг самарали eчими сифатида ЙТҲ ҳақида хабар беришнинг ягона eвропа шакли – eвропротокол қўлланилиб, бу автоҳалокат ҳолатини тавсифловчи шакллар тўпламидан иборат бўлади. Шу билан бирга, ҳайдовчилар имзолар билан ўз розиликларини ҳам тасдиқлайдилар.

Европа мамлакатларида, eвропротокол орқали хабар бeриш тартибини жорий этиш, ЙТҲ иштирокчиларига зарарни қоплаш масаласини кeраксиз матeриал ва ортиқча вақт ҳамда харажатларсиз ҳал қилишга имкон бeради. Бу ўз навбатида, ҳайдовчиларга компeнсация олиш учун суғурта ташкилотига мурожаат қилишда ЙТҲ фактини мустақил равишда қайд этиш ва автоҳалокат жойини тeзда тирбандликларни юзага келтирмай бартараф этиш имконини бeради.

Европротокол тамойилларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда йўлтранспорт ҳодисаларини расмийлаштириш тартибини янада соддалаштириш амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришда қатор афзалликларни бeради.

Хусусан, ушбу мeханизмни жорий этиш қуйидаги ижобий натижаларга олиб келади:

ЙТҲ иштирокчилари (ҳайдовчилар) содир бўлган аварияни ЙҲХХ ходимини чақирмасдан ўзаро келишган ҳолда мустақил равишда расмийлаштиради;

ЙҲХХ ходимини кутиш, баённомани расмийлаштириш, автотранспортни жарима майдонига олиб бориш ва бошқа ҳолатлар учун вақт сарфланмайди;

ЙТҲ оқибатида юзага келадиган тирбандликлар бартараф этилади;

ЙТҲларни расмийлаштиришда ортиқча қоғозбозликка чек қўйилади;

мажбурий суғурта пули тўланиши учун йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими томонидан амалга ошириладиган расмиятчилик ва суд қарорини кутиш талаб этилмайди.

Адабиётлар:

1. 1. Усманова М.Н. «Математико-статистическое моделирование процессов безопасности дорожного движения. Диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук.1991г.

2. Усманова, М. Н. (2020). Подход к решению проблем по обеспечению безопасности дорожного движения. http: // yelib. bsut. By / bitstream / handle / 123456789

3. Усманова М.Н. (2022). Интеграция высшего учебного заведения и предприятия при подготовке специалистов по безопасности движения. Экономика и социум 1-2 (92) 276-28.

4. Усманова, М. Н. (2020). Подход к решению проблем по обеспечению безопасности дорожного движения. http: // yelib. bsut. By /bitstream /handle/123456789 17.

5. Усманова, М. Н., Юлдошев, Д. Ф. (2020). Пути повышения безопасности дорожного движения. Проблемы науки, (2 (50)). dorozhnogodvizheniya.pdf

6. Усманова М.Н., Юсупов А. Методы исследования сотсиалноэкономических факторов, влияющих на труд водителей "Yekonomika i sotsium". - 1, 2022-йил.

7. Усманова М.Н, Абдуразакова Д.А. Упрощение возмещения материалного ущерба, причиненного участникам ДТП. Журнал «Академия» издателство «проблемы науки». -№ 1 (72), 2022, 2022-йил. ИССН 2542-0755

8. Usmanova M.N., Raxmat B.A. Bolalar ishtirokidagi yo‘l-transport hodisalarini kamaytirishda tashviqot ishlarining o‘rni. Journal of new century innovations 15 (3), 144-147

9. Усманова М.Н., Абдуразакова Д.А. Упрощение возмещения материального ущерба, причиненного участникам ДТП Academy, 24-26.2022

10. Usmanova M.N. Yo‘l-transport hodisalarida yevroprotokolni qo‘llash. Journal of new century innovations 26 (3), 103-106

11. Usmanova M, Turg‘unboev T, Madaminov I. Piyodalarni bosib ketish hodisalari ekspertizasi umumiy uslubiyati. Journal of new century innovations 26 (3), 98.

12. Inatovich, A. B., & Aripovich, N. A. (2018). Ways quality increasing of exploitation of city bus capacity and traffic. European science review, (5-6), 374-376.

13. Nazarov, A. A. (2020). Organizatsiya gorodskogo zakaza na perevozke passajirov v Uzbekistane. «Aktualnыe voprosы sovershenstvovaniya texnicheskoy ekspluatatsii mobilnoy texniki» (pp. 236-240).

14. A.Nazarov, A.Ustabaev, A.Nazarov Method of determination of public passenger transport interval for "critical situations" Har. Edu.a.sci.rev. 0362-8027

15. A.Nazarov, A.Ustabaev, A.Nazarov Selection of rational order of buses in traffic routes Har. Edu.a.sci.rev. 0362-8027 Vol.2. Issue 1 Pages 14-19. 10.5281/zenodo.5908837.

16. Shavkat Alimukhamedov, Anvar Nazarov, Akmal Nazarov, Abdulla Ustabaev Estimation of the interval of movement of public passenger transport in the direction. Cite as: AIP Conference Proceedings 2432, 030055 (2022); https: // doi.org /10.1063/ 5.0090848 Published Online: 16 June 2022.

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.