ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

БОКС МУРАББИЙИНИНГ ИХТИСОСЛАШГАН ТАЁРГАРЛИГИ ВА ФАОЛИЯТИ

Annotatsiya

Ушбу мақолада бокс спрот тури мутахассисларининг ихтисослашганлиги таёргарлигини индивидуал фаолияти "ясси қўлқоплар"да индивидуал машқ қилишнинг хусусиятларини ўрганиш ва уларнинг  малакали боксчиларни тайёрлашдаги аҳамиятини баҳолаш бўйича илмий изланишлар натижалари келтирилган. Индивидуал машғулотининг замонавий усулларини ишлаб чиқишнинг асосий йўналишини  аниқланди ва уни биргина тамойили бўйича индивидуал "ясси қўлқоплар"да дарс таснифи ишлаб чиқилди.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

ВА ФАОЛИЯТИ

Термез иқтисодиёт ва сервис университети

“Табиий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси

М.Қ. Усмонов

Термиз ш. Фаровон массив, 4В-уй, e-mail: esadir_74@rambler.ru

Анотация

Ушбу мақолада бокс спрот тури мутахассисларининг ихтисослашганлиги таёргарлигини индивидуал фаолияти "ясси қўлқоплар"да индивидуал машқ қилишнинг хусусиятларини ўрганиш ва уларнинг малакали боксчиларни тайёрлашдаги аҳамиятини баҳолаш бўйича илмий изланишлар натижалари келтирилган. Индивидуал машғулотининг замонавий усулларини ишлаб чиқишнинг асосий йўналишини аниқланди ва уни биргина тамойили бўйича индивидуал "ясси қўлқоплар"да дарс таснифи ишлаб чиқилди.

Калит сўзлари: мутахассислар, ихтисослашганлиги, таёргарлиги, "ясси қўлқоплар"да индивидуал машғулот олиб бориш, малакали боксчиларни, Техник-тактик, такомиллаштиришини, спорчилар малакаси.

Мавзусининг долзарблиги Дунёда “Ясси қўлқоплар” индивидуал дарс жараёнида малакали боксчиларнинг махсус чидамлилик қобилиятини ошириши ҳамда уларнинг ирода мустаҳкамлиги бокс мутахассисларининг асосий диққат марказида туради. Техник-тактик такомиллаштиришини якка тартибда амалга ошириш зарурияти яккакураш спорти турларида таёргарлик тизимининг хусисяти хисобланади. Бунда тренерга, унинг кўникмалари ва малакаларига жуда катта талаблар қўйиладиган, улар ўргатиш жараёнида тренернинг шуғунлланувчилар билан мувофиқ равишда ўзаро алоқасига таъминлаш лозим

Яккакураш спорт турларида индивидуал дарсни қўлаш эгалланаётган мураккаб координацияли усулларнинг мазкур спор турларига хос бўлган катта миқторди ва харакатлар тезкорлиги ҳамда аниқлиги хусусиятлари, шунигдек турли рақиблар билан яккама якка олишиш шароитларига уларни кўчириш қийинчиликлари билан тушунтирилади

Ёш спорчиларни тайёрлашда, деярли биринчи разрядга эришилганда мураккаблаштирилган билимларни жуфтлик машқлари шароитида эгаллаш етарлича самарали бўлмайди . Шунинг учун спорчилар малакаси қанча юқори бўлса, улар индивидуал техник тактик такомиллаштириш тренер томонидан моделлаштирилади ва шуғулланувчи ўқувчи билан бевосита алоқада бўлиш вазиятларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Тадқиқотнинг мақсади: “Ясси қўлқоплар”да индивидуал дарслар жараёнида боксчининг ишчанлик қобилиятини ошириш усулларини аниқлаш ва илмий асослашдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифаси: “Ясси қўлқоплар”да боксчилар билан ўтказиладиган индивидуал дарсларини такомиллаштириш (ихтисослаштирилган тайёргарликнинг устувор йўналиши бўйича, педагогик йўналиши бўйича, техник-тактик такомиллаштириш методлари бўйича) моделини ишлаб чиқиш.

Индивидуал ишда тренер рақиб билан энг қулай масофада туриб ўзаро алоқани ташкил қилиш имкониятига эга бўлади . Шундай қилиб, индивидуал ишда тренер бир вақтининг ўзида ҳам ўқитувчи, ҳам шуғулланувчилари техник тактик жиҳатлари такомиллаштириш мақсадида ўз ҳаракатлари билан турли хил вазиятларни яратувчи рақиб сифвтида қатнашади.

Тренер бундай ишда фақатгина шуғулланувчи ҳаракатлари, уларнинг фазали ва якуний ҳолатларини мунтазам назорат қилинибгина қолмай, балки зарур ҳолларда машқ бошланиши ва якунини осонлаштириш ёки қийинлаштириш, масофани, ҳаракатлар кенглиги ва тезлигини ўзгартириш имкониятига эга бўлади.

Индивидуал дарс маълум бир маънода аниқ ифодаланган ижодий меҳнат шакли сифатида намоён бўлади. Бунда тренер билан шуғулланувчининг ҳаракат хусусиятига кўра спорчиларни ўргатиш такомиллаштириш тарбиялашнинг турли хил педагогик вазифаларини кўпинча комплекс ҳолда ҳал қилишга эришилади.

Техник-тактик такомиллаштириш вазифаларини амалга оширишда индивидуал дарсда қўлланиладиган воситалар ва услубларининг индивидуал ишда қўлланиладиган воситалар ва услубларнинг амал қилиши кўпгина услубий таркибларга боғлиқ Улар орасида тренер ҳаракатлари техникаси, унинг аниқ реакция қилиши, оптимал масофа ва кўллар ҳамда гавда ҳолатига яъни спорчи таёргарлиги даражасини тавсифловчи ҳамма элементларга риоя қилиши муҳим ўрин эгаллайди. Яккакураш спорти турларида муффақиятли ўргатиш кўп жиҳатдан тренернинг педагогик маҳоратига боғлиқ, у эса билимлар, кўникмалар ва махсус малакаларда ҳосил бўлди. Булар ёрдамида мураббий, шуғулланувчига таъсир кўрсатаётиб, техника ва тактикасининг берилиши.мустаҳкамланиши ҳамда такомиллаштирилишини таъминлайди бунда шуғулланувчининг фаол ҳаракат қилишга эришади муҳум сифатларини тарбиялайди ва унинг функционал тайёргарлигини таъминлайди.

Яккакурашчиларни индивидуал ўргатишда тренер томонидан қўлланиладиган мухсус кўникмаларга қуйидагилар киради:турли хилдаги рақиблар учун усуллар ва ҳаракатларни номйиш қилиш;тайёрлов. хужум ва ҳимоя ҳаракатлари ҳамда уларнинг бирикмаларини бажариш;айрим ҳаракатларни ҳамда уларга бирикмаларини маълум бир ёки мумкин бўлган кетмакетликда шуғулланувчи томонидан ҳам қилиниши учун турли хил вазиятларни яратиш

Тренернинг шуғулланувчи билан ўзаро алоқаларига ассосланган кўпгина ҳолатлар техникани ривожлантириши вазифаларини ҳал этишдаги каби ҳаракатларни қўллаш шароитларини яратишда ҳам жуфтлик машқларида қийинлашган. Чунки рақиб машқлар бўйича кўпроқ қаршилик кўрсатишга ўргатилган.Унга шунингдек олишувда ўз ҳаракатлари билан яккакураш тавсифларини оптималлаштириш учун маълум бир билимлар ва махсус хизмат кўрсатиш тажрибаси зарур.

Тренер ўзининг тайёрлов ва ҳимоя ҳаракатлари билан ўрта ва узоқ масофаларни алмаштирган ҳолда. Бошланғич ва якуний ҳолатларни ўзгартириб турли вазиятларни юзага келтиради.

Боксчиларни тренировка қилдириш амалиётда уларни идивидуал ўргатиш ва ясси қўлқопда ёки қўлқопларда тренер билан ишлаш жараёнида такомиллаштириш қабул қилинган.Бу шунга боғлиққи.гурух бўлиб ўргатилишда техникани эгаллашт учун қулай шароитларнинг яратилиши. ҳамма шуғуланувчиларнинг тренер томонидан бир хил кузатилишида камчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Асосийси эса шундаки гурух бўлиб ўргатишда тренер усулни бажариш техникасини эгаллаш жараёнини етарлича бошкара олмайди.

Тренер боксчи билан бевосита ишлашида усулларнинг бажарилиш сифатини тез боҳолашга асосланиб муайян кўникмаларни эгалашдаги камчиликлар туғрисида энг аниқ кўрсатмаларни бера олитши мумкин. Агар тренер боксчини бевосита қўлкоплардан ўргатса янада самаралироқ бўлади. Лекин бу катта спортда ўз фаолиятини яқинда тамомлаган нисбатан ёш тренер учун рухсат этиладиган услубиятир. Кўпгина ҳоларда бокисда индивидуал ўргатиш шуғулланувчилар ҳаракатлари шиддатини бошкарадиган бир қатор шартларга риоя қилишни талаб этади:ясси қўлқопни қўллаш тренер ёши ва унинг харакатчанлигини ҳисобга олиш.

Боксчи тнхникасини ва тактикасини муваффақиятли такомиллаштириш бутунлай унинг руҳий сифатлари ва махсус сезгилари масофани ҳис қилиши вақт рингда ўзини тутиш, гавда холати ва харакат эркинлигини ҳис қилишининг, зарбан ҳис қилиш, вақт. Фикирлаш, риакция тезлигининг ҳис қилишнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Бу сифатлар махсус педагогик таъсир кўрсатиш йўли орқали тренировка жараёнида шакиланади.

Хулоса

Мураббий ясси қўлқоп билан машқ қўлаётиб боксчини зарба ёки бир қанча зарбалар бериш учун буйруқ бўлиб хизмат қиладиган маълум бир ҳолатларга маълум бир ҳолатларга қўяди ясси қўлқоп билан рақиб зарбаларига ўхшаш ишора қилиб уларга спортчи ҳимоялар (ёки ҳимоядан кейин қарши зарбалар)билан жавоб қайтариши лозим. Боксчи аввал ясси қўлқопга бир неча зарбалар бериб сўнгра тренер буйруғи бўйича масофани кескин ўзгартирган ҳолда ҳимояга ўтиб ва шундан кейин яна зарбалар бериб бажариладиган машқлар энг самарали ҳисобланади. Тренер спортчиларда реакция тезлигини ривожоантираётиб уларда буйруқларни(кўрсатиб беришлар зарбалар очилишлар ва ҳ.к)ажратишга бўлган кўрсатмаларни ҳосил қилади: машқларни бажариш давомида тўсатдан ўзгарадиган шароитларни яратади (боксчилар максимал тез ҳаракат қилиб уларга бир зумда жавоб қайтаришлари лозим);нотўғри координация ёки рақиб мавқеидан қўрқиш зарба ўтказиб юборишдан ҳадиксираш. ортиқча ҳаяжонланиш орқали юзага келган ҳаракатлардаги зўриқиш ва сиқилишни енгиб ўтишга ёрдам беради;ўз сезгирлигини (вақт ва рақибгача бўлган масрфага қараб)назорат қилишни ўргатади;спорчиларда реакция қилиши мувофиқлиги тўғрисидаги аниқ тасаввурларни ҳосил қилади.

Адабиётлар

1. Абдиев А.Н. Яккакураш спорт турларида ихтисослашувчи талабаларда мураббийнинг касбий кўникмаларини шакллантиришнинг илмий-педагогик асослари. Автореф. дисс. д-ра пед.наук. -Т.2004. -56с.

2. Турдиев Ф.К. Бокс тренерининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги маҳсус малакаларини шакллантириш: Дис. ...канд.пед.наук - Т., 2002. – 132

3. Халмухамедов Р.Д., Шин В.Н.. Каипов Б.У.. Икрамов А.Х. «Построение предсоревновательного этапа подготовки боксеровюниоров к ответственнмм соревнованиям». Ташкент, 2006, -49 с.

4. Шин В.Н. Технология планирования подготовки боксеров. Учебное пособие. Ташкент – 2008-95-100 с.

5. Шулика, Ю.А. Бокс. Теория и методика: учебник для общеобразовательных учреждений высшего профессионального образования / Ю.А. Шулика, А.А. Лавров, С.М. Ахметов, В.А. Таймазов. – М.: Советский спорт, 2009. – 767 с.

6. Усмонов, М. К. (2021). Роль индивидуальных занятий на лапах в общий системе подготовки боксёров. Fan-Sportga, (5), 18-21

7. Mansur, U. (2022). Distribution of Training Loads in The Annual Cycle of Training of Highly Qualified Boxers. ASEAN Journal of Physical Education and Sport Science, 1(1), 43-50.

8. Усмонов, М. (2022). ТИПОВЫЕ МЕТОДЫ ДОЗИРОВАНИЯ HАГ-

РУЗОК И ОТДЫХА В РАБОТЕ БОКСЁРОВ НА «ЛАПАХ». Архив научных

исследований, 5(5).

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.