ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ-ЮҚОРИ САМАРАДОРЛИК ГАРОВИДИР.

Annotatsiya

Ушбу мақолада илгари сурилган муаммо,ҳозирги вақтдаги долзарб мавзу талабаларнинг замон талабларига мослашиб фан техника ютуқларига ҳамоҳанг равишда такомиллашиб борадиган жараёнда таълим тизимининг ўзига хос жиҳатларидан бири- техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг олган билимларини ҳаётда қўллай олишларига бўлган талаб, компетенциявий ёндашувнинг таълим тизими мазмунига сингдирилиши, унинг таълим натижаларига эришиш концепциясини шакллантиришдан иборат. Ҳақиқатан ҳам, физика қонуниятларини чуқур эгалламасдан туриб, машинасозлик, электротехника, сув ва энергияни тежайдиган технологиялар каби бугун замон талаб қилаётган соҳаларда натижага эришиб бўлмайди.Жаҳон таълим тизимида ҳам замон талабларига мос мухандис кадрлрни тайёрлаш мавзу долзарб мавзу ҳисобланади.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

САМАРАДОРЛИК ГАРОВИДИР.

Ў.Н.Султонова п.ф.д, проф.

Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университети

Аннотация.Ушбу мақолада илгари сурилган муаммо,ҳозирги вақтдаги долзарб мавзу талабаларнинг замон талабларига мослашиб фан техника ютуқларига ҳамоҳанг равишда такомиллашиб борадиган жараёнда таълим тизимининг ўзига хос жиҳатларидан бири- техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг олган билимларини ҳаётда қўллай олишларига бўлган талаб, компетенциявий ёндашувнинг таълим тизими мазмунига сингдирилиши, унинг таълим натижаларига эришиш концепциясини шакллантиришдан иборат. Ҳақиқатан ҳам, физика қонуниятларини чуқур эгалламасдан туриб, машинасозлик, электротехника, сув ва энергияни тежайдиган технологиялар каби бугун замон талаб қилаётган соҳаларда натижага эришиб бўлмайди.Жаҳон таълим тизимида ҳам замон талабларига мос мухандис кадрлрни тайёрлаш мавзу долзарб мавзу ҳисобланади.

Калит сўзлар. Мухандислик ,технология, машинасозлик, электротехника. Конпетенция,компетентлик энергия ,технологиялар, вектор ,кадрлар.

Мавзу мақсади.Компетенциявий ёндашувнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш асосида компетент мухандис кадрлар тайёрлашдан иборат

Мавзуни баёни:Таълим масаласи муттасил тарзда замон талабларига мослашиб, фан-техника ютуқларига ҳамоҳанг равишда такомиллашиб борадиган жараён ҳисобланади. ХХI асрдаги таълим тизимининг ўзига хос жиҳатларидан бири- техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг олган билимларини ҳаётда қўллай олишларига бўлган талаб, ДТСлари ва дастурларининг такомиллаштирилиши, бошқача қилиб айтганда, компетенциявий ёндашувнинг таълим тизими мазмунига сингдирилиши, унинг таълим натижаларига эришиш концепциясини шакллантиришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5032-сон қарорида “физика соҳасида таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш” бўйича устувор вазифалар белгиланган. Бу эса физика фанини ўқитиш методикасининг мазмунини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштирилишини талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дунёдаги деярли барча кашфиёт ва технологияларни яратишда физика фани фундаментал асос бўлганини кўрамиз. Ҳақиқатан ҳам, физика қонуниятларини чуқур эгалламасдан туриб, машинасозлик, электротехника, IT, сув ва энергияни тежайдиган технологиялар каби бугун замон талаб қилаётган соҳаларда натижага эришиб бўлмайди” деб таъкидлаб ўтган .Таълимда компетенциявий ёндашувга оид материаллар таҳлили асосида қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин.“Компетенция” ва “Компетентлилик” сўзлари илк бор илмий адабиётларга кириб кела бошлади. Масалан, тилшунослик назариясига нисбатан компетенция атамасининг америкалик лингвист Н.Хомский томонидан “Синтаксис назарияси аспектлари” номли асарида “Компетенция (ўз тилини биладиган, гапирадиган, эшитадиган) истеъмол қиладиган (аниқ ҳолларда тилдан реал фойдаланадиган) фундаментал фарқни ажратамиз” ёки “инсоннинг қандайдир фаолиятни бажариш қобилиятидир” деган фикрларини келтириб ўтиш мумкин. Муаллифлар таълим тизимини муваффақиятли равишда жалб қилиш учун педагогик тизимнинг барча бўғинларига қуйидаги фикрлар муҳим аҳамиятли эканлигини таъкидладилар:

- таълим таркиби ва мазмунини ўзгартириш: алоҳида бир-биридан ажралган турли ўқув фанларида тўпланган назарий тушунчалардан, атроф-олам ҳақида универсал тасаввур берадиган ҳамда ўзининг амалий ва ижтимоий кўникмалари орқали амалга оширадиган методларга ўтиш;

- ўқитишнинг мақсади ва натижаларига бўлган ёндашувни ўзгартириш: олинган ахборотни талабалар томонидан содда ўзлаштиришдан ижтимоий ва интеллектуал маданиятга сингдириш орқали инсон атроф олам образини сифат жиҳатидан шакллантиришга ўтиш;

- ўқитувчининг педагогик фаолияти таркибига ўзгаришлар киритиш: ўқув материалини бир томонлама баён қилишдан талабалар билан диалог олиб боришга ўтиш; талаба шахсини самарали ривожлантириш:

- олий таълим муҳитига компетенциявий ёндашувни киритиш; оммавий ахборот воситалари, ижтимоий борлиқ, оила, мамлакат, маданият ва ҳ.к. ўзгаришлар киритиш; технологик таъминотни ислоҳ қилиш:

- талабалар фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион технологияларга ўтиш; таълим тизимининг ташкилий, кадрлар, моддий-техника ва молиявий таъминотини кучайтириш .

“Компетенциявий ёндашув” атамасининг пайдо бўлиши ўз навбатида педагогиканинг ўзига хос мавжуд категориялар тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига таъсир қилди .Ушбу ёндашув талабани фаол, онгли фаолиятга жалб қилиш, ахборот, коммуникатив, таълим ва билиш қобилиятларини, шахсий салоҳиятини ривожлантириш, ўз-ўзининг қадр-қимматини шакллантириш, ўзўзини бошқариш қобилиятини ривожлантиришга имкон беради . 1- расм. Талаба касбий компетентлилиги элементларининг ўзаро боғлиқлиги.

Талаба қобилияти унинг компетентлилиги орқали намоён бўлади. Талаба фазилатлари, мотивацияси, қобилияти комбинациясини қуйидагича вектор шаклида кўрсатиш мумкин ва унинг таркиби, билим, кўникма, малака ва касбий компетентлилиги тўплами сифатида таҳлил қилинади .

2-расм. Талаба компетентлилигининг вектор шакли.

Юқоридагиларга кўра, компетентлилик тушунчасига нисбатан турли нуқтаи назарлар, мазкур тушунчани худди мажмуали тузилиш каби талқин қилиш кераклигини исботлайди.

1) шахсий натижалар; 2) тизимли-фаолиятига кўра натижалари; 3) ўқув фанлари бўйича натижалари. Бу эса таълим тизимини компетенциявий ёндашув асосида олиб боришни тaқoзо этади.

Талабаларда умумбашарий маданиятнинг таркибий қисми - саводхон-лик компетенциясини шаклантириш интилувчанлик фаолияти асосида машғулот жараёнининг ўзида талабаларнинг муайян мавзу устида мустақил ишлаш кўникма

Шахсий

хусусиятлар

Компетенция

Кўникма

Малака

Билим ва таянч компетенцияни шакллантириш.Мамлакатимиз инновацион ривожланишда экан, ҳозирги замон модeлига ўтиши учун ҳамма зарур шароитларига эга. Бу модeлни вужудга кeлтириш илмий-тeхникавий салоҳиятидан кeнг ва самарали фойдаланилиб, фундамeнтал ва амалий фанларнинг ютуқларидан фойдаланиш ва чуқур илм талаб қилади. Тeхнологияларни амалиётга жорий этиш юқори малакали иқтидорли миллий кадрлар сонини кўпайтиришга асосланган.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1. Султонова Ў.Н. International Jurnal oh F CrossRef indexed. Independent learning of students on tihe bass of competence based approach isa guarentee of high efficiency.” Journal Impact Factor -.:7.445 ; vol -.:7 issue, 12 desember 2019 Res 7(12) 16-22 Б. www.journalijar.com

2. Sultanova. O‘.N. “The Place of Competent Approach in Interdisciplinary Relations is a Guarantee of High Efficiency”. In IJICCE, Impact Factor -.:7.488 Volume 9, Issue 5, May 2021. KSZYTV5ug.pdf

3. Sultanova O‘.N. “Вased on students’competency-based approach to physics colve experimental and graphical problems”.Impact Factor -7.472; In Volume 9, Issue 5, May, 2021. https://internationaljournals.co.in/index.php/giirj/article/view/51/51

4. Sultanova O‘.N. Technology for solving problems using graphical methods in mathematics lessons and circle lessons . Impact Factor -7.492;Vol. 10, Issue 11, November-.:2020й,2265-2275.Б =toc

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.